22:59 / 24.10.2018
4 016

Қанотлари кесилган шаҳзода: Исроил Ибн Салмоннинг аҳволидан ташвишда

Қанотлари кесилган шаҳзода: Исроил Ибн Салмоннинг аҳволидан ташвишда
Исроилнинг “Едиот ахронот” газетаси хавфсизлик ва разведка ишлари бўйича эксперт Ронен Бергманнинг фикрларини чоп этди. Бергманга кўра, Саудия ва Муҳаммад ибн Салмон жуда кучли зарбага учради. Бунинг Яқин Шарқ ва унда жойлашган Исроилга ҳам таъсири бўлади.

Бергман Исроилнинг 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчи ўлимига сукут сақлаши билан бошқа давлатлардан ажралиб турганига ишора қилди. У Исроил ва Саудия Арабистони ўртасида бўлган мулоқот ўз тасдиғини топса, Қошиқчи иши бўйича қамоққа олинган ёки тергов қилинаётган кишилар Муҳаммад ибн Салмонга яқин кишилар бўлиб чиқишини, улар Муҳаммад ибн Салмоннинг бошқа ҳукуматлар билан разведка алоқаларини ривожлантиришда хизмат қилган бўлишлари мумкинлигини айтди.

Экспертнинг фикрича, Қошиқчининг ўлдирилиши бутун минтақага ўз таъсирини кўрсатади. Муҳаммад ибн Салмон бошчилигидаги Саудия Арабистонини эса Трамп ва Нетаньяҳу янги Яқин Шарқнинг муҳим элементи деб ҳисоблайди.

Қулаш ёки заифлик

Бергманнинг ўйлашича, Муҳаммад ибн Салмон Трамп ва Нетаньяҳунинг умидларини пучга чиқармайди. Лекин ҳозир унинг қанотлари кесилган. Ким билади, балки у мансабидан айрилар, балки унинг ишни махфий олиб бориш қудрати, разведкаси Эрон ва унинг иттифоқчиларига қарши кураши катта зарар кўрар.

Исроил ҳукумати ҳозиргача Қошиқчи масаласида сукут сақлаяпти. Лекин Исроил матбуоти воқеанинг Исроил ҳукумати зарар кўрадиган томонларини – Муҳаммад ибн Салмоннинг нуфузи тушишини ёритяпти.

“Гаарец” газетаси чоп қилган мақолада АҚШнинг Тель-Авивдаги собиқ элчиси Дан Шапиронинг сўзлари келтирилган. “Агар Муҳаммад ибн Салмоннинг Қошиқчи ишида қўли борлиги исботланса, бу Исроил учун катта фалокат бўлади. Чунки Исроил Саудияни Эронга қарши курашнинг асоси сифатида ушлаб туришни хоҳлайди”, – деб айтган собиқ элчи.

Эҳтиёт бўлинг

Муҳаммад ибн Салмоннинг валиаҳдлигидан ва АҚШ каби иттифоқдошлигидан манфаатдор бўлган Исроил Қошиқчи масаласида Ибн Салмон билан эҳтиёткорона муомалада бўлишни тавсия қилди. Шунингдек, Тель-Авив Америка ҳомийлигида Яқин Шарқдаги ундан бошқа ҳеч бир иттифоқчисини Эронга қарши қўллаб-қувватламаслигини айтди.

Олдинроқ “Гаарец” газетаси журналист Цвия Гринфильднинг мақоласини чоп этганди. Унда Қошиқчининг ўлими масаласида Саудия Арабистони валиаҳди билан юмшоқ муомалада бўлишга чақирилган.

“Муҳаммад ибн Салмон Исроил 50 йилдан бери кутаётган раҳбар. Унинг кетиши Исроил учун ҳалокат бўлади. Исроилликлар 50 йилда буён Исроил билан иттифоқдош бўладиган араб раҳбари чиқишини сўраб дуо қилади. Бу раҳбар охири Муҳаммад ибн Салмон кўринишида намоён бўлди”, – дейилади мақолада.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қанотлари кесилган шаҳзода: Исроил Ибн Салмоннинг аҳволидан ташвишда