06:30 / 02.11.2018
2 341

Ветеринарга 15 марта қўнғироқ қилган калтакесак

Ветеринарга 15 марта қўнғироқ қилган калтакесак
Ветеринар шифокор, ҳамда тюленлар бўйича эксперт Клэр Симеоне телефони тинимсиз жиринглай бошлаганида Гавайядаги уйида тушлик қилаётганди. Аёл трубкани кўтарганида нариги Тарафдан ҳеч ким жавоб бермади. Худди шу ҳолат 15 маротаба такрорлангач, у ваҳима билан иш жойига йўл олди. Судралиб юрувчилар маркази – “Ke Kai Ola”га.

Клэр жиддий бирор ҳодиса юз берган деб ўйлаганди. Бироқ ишхонасида ҳамкасблари бемалол тушлик қилиб ўтиришган экан.

Бу орада Клэрнинг мобиль телефони ҳали ҳам жиринглаётган эди. Биргалашиб, стационар телефонни топишганида зараркунанда ким эканлиги маълум бўлди. Сенсор экранида жойлашиб олган гекконнинг бир қўли “вызов” тугмасида экан. Кейинчалик маълум бўлишича, Клэр калтакесакнинг ягона жабрдийдаси эмас экан. У бечорага мулоқот етишмагани аниқ.

Клэр ва унинг ҳамкасбларининг фикрича, геккон телефон экранидан чиқаётган иссиқлик сабаб ўша ерга жойлашиб олган.

Манба: Hordiq.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ветеринарга 15 марта қўнғироқ қилган калтакесак