06:00 / 15.11.2018
3 805

Қирғизистон миллий қурултойида собиқ ва амалдаги президентларнинг фаолияти баҳоланади

Қирғизистон миллий қурултойида собиқ ва амалдаги президентларнинг фаолияти баҳоланади
24 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Қирғизистон миллий қурултойида республиканинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев ва амалдаги президент Сооронбай Жээнбековларнинг фаолиятига баҳо бериш режалаштирилган.

"24 ноябрь куни Сооронбай Жээнбековнинг давлат раҳбарлигига киришганининг бир йиллиги муносабати билан Қирғизистонда катта сиёсий қурултой бўлиши режалаштирилган", дейди 13 ноябрь куни Қурултойнинг ташкилий қўмита раиси Кенешбек Душебаев.

Душебаев Қурултой чақириш тўғрисидаги меморандумни 97 та сиёсий партия ва жамоат бирлашма вакиллари имзолаганини айтган. Улар қаторида Социал-демократлар партияси (СДП), "Қирғизистон", "Ата-Журт" (ота юрт), "Замондош", "Яшиллар партияси" ва бошқалар бор.

"Қурултойда 20 дан ортиқ жамоат ташкилотлари иштирок этишга розилик билдирган. Унга 650 киши, жумладан, 250 та сиёсий партия вакиллари ва 250 та жамоат бирлашма вакилларини таклиф қилганмиз", дейди Душебаев.

Қурултойнинг ташкилий қўмита раиси мамлакат собиқ президенти Атамбоев ҳам қурултойга таклиф қилинганини, бироқ уни иштироки тўғрисидаги жавоб ҳали олинмаганини айтган.

Қурултойнинг ташкилий қўмита аъзоси, собиқ омбудсман раиси Турсунбек Акун қурултойни ўтказишдан асосий мақсад собиқ президент Атамбоевнинг фаолиятини баҳолаш ва амалдаги мамлакат раҳбари Жээнбеков ишини баҳолаш эканлигини айтган.

"Қурултойда кўплаб маърузалар тақдим этилади. Биринчи маъруза бир йилдан бери Қирғизистон президенти бўлиб келаётган Жээнбеков фаолиятига бағишланса, иккинчисида собиқ президент Атамбоевнинг президентлик давридаги фаолиятига баҳо берилади", дейди Акун.

Шунингдек, у яна бир маъруза Қирғизистоннинг парламентига алоқадор бўлишини айтиб ўтган.

24 ноябрь куни бўлиб ўтадиган қурултой ҳукуматнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этадиган, СДП ва президент аппарати фаол ҳамкорлик қиладиган биринчи йиғилиш бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон миллий қурултойида собиқ ва амалдаги президентларнинг фаолияти баҳоланади