07:57 / 19.12.2018
4 877

Москвада 14 яшар ўзбекистонлик ўсмир ўз жонига қасд қилди

Москвада 14 яшар ўзбекистонлик ўсмир ўз жонига қасд қилди
Ёш йигитча Москвада ўз жонига қасд қилди, мудҳиш ҳолат олдидан эса онлайн-трансляция олиб борган, деб хабар қилмоқда "Спутник" нашри.

Ҳодиса 16-декабр куни Москванинг шарқий қисмида юз берган.

Ўсмир ўша машъум кунда спиртли ичимликлар истеъмол қилган, кечқурун эса кўпқаватли хонадонларнинг 16-қаватига кўтарилган ва ижтимоий тармоқ орқали тўғридан-тўғри видеоэфир олиб борган. Уни икки киши томоша қилган. Йигитча икки томошабинга "ҳаммаси жонига тегиб кетгани" ҳақида сўзлаб берган.

Томошабинлардан бири ўз шарҳида йигитчани бу ишдан қайтаришга ҳаракат қилган бўлса, иккинчиси, аксинча, унинг бу қарорини қўллаб-қувватлаган.

Онлайн-трансляция икки соатча давом этган, эфир охирида йигитча ўзининг сўнгги қадамини ташлаган.

Аниқ бўлишича, 14-яшар болакай ўзига тўқ оилада яшаган. Отаси - Ўзбекистон фуқароси (айни вақтда ватанида), онаси - РФ фуқароси (ўзбекистонлик) кассир бўлиб ишлайди. Ижтимоий хизмат ишчилари сўзларига кўра, бу оила тез-тез бир жойдан иккинчисига кўчади, Ўзбекистон ва Россия ўртасида қатнайди. Ўсмир оиладаги ягона фарзанд бўлган ва тез-тез мактабини алмаштириб турган.

Бўш вақтининг кўп қисмини компьютер қаршисида ўтказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада 14 яшар ўзбекистонлик ўсмир ўз жонига қасд қилди