АҚШ Туркиядан Россиянинг С-400 ракета мажмуасини сотиб олишдан воз кечишини талаб қилди

  • 06 январь 2019, 08:18
  • 2 097
  • Дунё
  • АҚШ Туркиядан Россиянинг С-400 ракета мажмуасини сотиб олишдан воз кечишини талаб қилди
    АҚШ Туркиядан Американинг Patriot мажмуаси етказиб берилиши эвазига Россиянинг С-400 ракета тизимини сотиб олишдан воз кечишини талаб қилди. Бу ҳақда Yeni Şafak газетасига таяниб Kun.uz хабар қилди.

    3 январь куни Анқарага музокара ўтказиш учун келган Америка делегацияси Туркия ТИВ ва мудофаа вазирлигига С-400га буюртмани бекор қилиш талабини қўйган. Шу тарзда Вашингтон Туркияга Россия мажмуалари етказиб берилишини тўхтатиш учун сўнгги бор уриниб кўрди, деб ёзади газета.

    Декабрь ойида АҚШ сенатининг қуролли кучлар бўйича қўмитаси янги раҳбари Жеймс Инхоф Туркия F-35 дастури иштирокчиси бўлиб қолиш учун С-400 мажмуасини сотиб олишдан воз кечиши кераклигини айтганди. Ундан сал олдинроқ эса Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човушўғли С-400 сотиб олиш ҳақидаги қарор бекор қилинмаслигини билдирганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » АҚШ Туркиядан Россиянинг С-400 ракета мажмуасини сотиб олишдан воз кечишини талаб қилди