22:08 / 18.01.2019
3 485

Муҳожирларнинг катта гуруҳи Мексикадан ерости йўли орқали АҚШга ўтган

Муҳожирларнинг катта гуруҳи Мексикадан ерости йўли орқали АҚШга ўтган
АҚШда бошпана олишни истаган 376 нафар кишидан иборат муҳожирлар гуруҳи Аризона штати Сан-Луис шаҳри яқинидаги девор остидан қазилган ерости йўли орқали чегарани кесиб ўтди. Бу ҳақда АҚШ божхона ва чегара хизмати вакилларига таяниб Kun.uz хабар қилди.

Қайд этилишича, воқеа душанба куни содир бўлган ва муҳожирлар ҳукуматга таслим бўлган.
Божхона хизматининг маълумотларига кўра, чегарани кесиб ўтганларнинг 179 нафари болалардир.

Ҳозирда Мексика-АҚШ чегарасида Марказий Америка мамлакатларидан келган бир неча минг муҳожир тўпланган. Турли маълумотларга кўра, Тихуана ва Мехикали шаҳарларида Ҳондурас, Гватемала ва Сальвадордан келган 6-9 минг нафар муҳожир бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Муҳожирларнинг катта гуруҳи Мексикадан ерости йўли орқали АҚШга ўтган