Венесуэла президенти Николас Мадуронинг иддао этишича, Америка етакчиси Дональд Трамп уни ўлдириш ҳақида буйруқ берган.
«Шубҳасиз, Дональд Трамп мени ўлдириш ҳақида буйруқ бериб, Колумбия ҳукумати, Колумбия мафиясига мени ўлдиришлари кераклигини айтган. Агар мен билан бирор нарса содир бўлса, унда Дональд Трамп ва Колумбия президенти Иван Дуке бу нарсалар учун жавобгар бўлади», - деди у РИА Новости’га берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, у диндор киши сифатида ўз тақдири яратганнинг қўлида эканлигига ишонади. Шунингдек, Мадуронинг таъкидлашича, уни яхши ҳимоя қилишмоқда. Бундан ташқари, Николас Мадуро АҚШнинг мамлакатдаги асосий мақсадини айтди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Венесуэла нефтини олишни режалаштирмоқда.
«Биз дунёдаги энг йирик олтин захиралари бўладиган нарсани сертификатлаштирмоқдамиз, биз дунёда тўртинчи энг йирик газ захирасига эгамиз, олмослар катта захиралари, ичимлик суви, алюминий, темир, колтаннинг жуда йирик захиралари бор», - деди у.
Иккинчи сабаб сифатида у мафкурани келтирган - «Симон Боливар намунаси, ғояси, руҳини йўқ қилиш».
Мадуро мухолифат билан музокаралар столига қандай шартда ўтиришга тайёр эканини ҳам айтди.
Унинг сўзларига кўра, бу халқаро воситачилар иштирокида содир бўлади.
«Мен Венесуэла манфаатлари йўлида - унинг тинчлиги ва келажаги ҳақида гаплашиш учун мухолифат билан музокаралар столига ўтиришга тайёрман», - дея маълум қилди Мадуро.
Мадуро АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни ён дафтарча билан боғлиқ воқеа туфайли инфантилизмда (организмнинг етилмай қолиши, катта одамларда ёш болаларга хос жисмоний ва руҳий ҳолатларнинг сақланиши - таҳ.) айблаган.
«Жон Болтон қилган нарса - бу инфантилизм, масхарабозлик. Ён дафтарча билан чиқиб, у, худди АҚШ президенти Жон Болтон Колумбияга қўшинлар юборишини ўқишлари учун. Бу бемаънилик, масхарабозлик», - дея маълум қилди Мадуро.
У воқеани провокация, Болтоннинг хатти-ҳаракатини эса ёш болаларга хос ва аҳмоқона, деб атади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди