Жаҳон юлдузи Сара Брайтман Ўзбекистон мустақиллиги байрамида саҳнага чиқди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 28 август куни Янги Тошкентда катта байрам тадбири ўтказилди. Унда жаҳон саҳнасида машҳур бўлган британиялик сопрано Сара Брайтман ҳам иштирок этди.
Сара Брайтман тантанали концерт дастурида ўзининг машҳур асарларидан «Time to Say Goodbye» ва «A Question of Honour» қўшиқларини ижро этди. Унинг чиқиши байрам кечасининг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.
Классик ва замонавий мусиқани ўзига хос тарзда уйғунлаштирган Сара Брайтман бетакрор сопрано овози ва мусиқа саҳнасидаги кўп йиллик фаолияти билан дунёга танилган.
Тадбирда, шунингдек, италиялик тенор Алессандро Сафина ва испаниялик тенор Хосе Каррерас ҳам саҳнага чиқди. Байрам дастури 3D проекциялар, ёруғлик эффектлари, роботлар ва дронлар шоуси билан бойитилди.
Тантанали кеча Янги Тошкент осмонида юзлаб дронлар иштирокидаги катта шоу билан якунланган.






























Изоҳлар 0
…