06:56 / 14.02.2019
7 120

Туркия ва Хитой уйғурлар масаласида ўзаро кескин баёнотлар берди

Туркия ва Хитой уйғурлар масаласида ўзаро кескин баёнотлар берди
Фото: Hurriyet
Охирги икки кун ичида Туркия ва Хитой уйғурлар масаласида кескинликка борди, деб хабар беради Daryo.

Жумладан, Туркия ТИВ расмий вакили Ҳамид Оқсой расмий Пекинни қамоқхоналар ва лагерларда уйғурларга нисбатан қийноқ қўллашда айблади. Унинг сўзларига қараганда, «қамоқхона ва лагерларда миллиондан ортиқ уйғур мажбурий тутиш, қийноқ ва идеологик ишлаш сиёсатига дуч келган».

«Бошқа ҳудудларда, жумладан, Туркияда истиқомат қилувчи уйғурлар ватанида қолган қариндошлари ҳақида маълумот ололмайди», — қўшимча қилди у.

Ўз навбатида, Хитой ТИВ уйғурларнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида «қайта тарбиялаш» лагерларида сақланиши ҳақидаги маълумот ҳеч нарса билан тасдиқланмаган.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги 11 февраль куни туркиялик дипломатларнинг баёнотларига қатъий эътироз билдирди.
Уйғур олими Тоҳир Имин Туркия ҳукуматига уйғурлар масаласидаги қатъий позицияси учун миннатдорлик билдирди.

Бир муддат олдин Туркия Хитой билан муносабатларни ривожлантириш устида ишлаётган эди. Жумладан, Ражаб Тоййиб Эрдўғон ХХР раиси Си Цзиньпинни Туркияга таклиф қилган эди. Бундан ташқари, расмий Анқара Хитой саноат ва тижорат банкидан 3,6 миллиард доллар миқдорида кредит олганди. Ҳозирги пайтда Хитой Туркиянинг учинчи энг йирик ҳамкоридир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ва Хитой уйғурлар масаласида ўзаро кескин баёнотлар берди