
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Флоридадаги Мар-а-Лаго қароргоҳида ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзди.
Америка етакчисининг фикрича, бу савдо масаласи бўйича Вашингтон ва Пекин ўртасидаги музокараларда сезиларли ўзгариш юз бергани билан боғлиқ. Саммит якунлари бўйича Трамп Хитой билан савдо битими тузишни мўлжалламоқда.
«Томонлар ижобий ўзгаришларга эришганини ҳисобга олиб, биз Мар-о-Лагода раис Си [Цзиньпин] билан саммитни режалаштиряпмиз. АҚШ ва Хитой учун жуда яхши дам олиш кунлари!» - деб ёзган Трамп.
Шунингдек, Трампнинг маълум қилишича, Хитой билан ўзаро манфаатли савдо битимига эришиш ниятида.
Америка етакчисининг сўзларига кўра, агар Пекин билан музокаралар яхши ўтса, унда келгуси бир неча ҳафта ичида «жуда катта янгиликлар» пайдо бўлади.
«Хитой жуда ажойиб эди. Биз ҳар икки мамлакат учун ҳам яхши бўладиган битимга эришмоқчимиз ва буни амалга оширамиз», - дея маълум қилди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Хитой валюта бўйича келишиб олганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар