11:31 / 03.03.2019
7 604

Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселонада "шов-шув"га сабаб бўлди

Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселонада "шов-шув"га сабаб бўлди
Бизнесмен Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселона портига етиб келди ва шу ернинг ўзида катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Маҳаллий аҳоли ва туристлар ҳашаматли "Дилбарим" яхтаси фонида суратга тушиб, ижтимоий тармоқларда ушбу суратлар билан бўлишмоқдалар.

Фойдаланувчилардан бири "Причалга боғлаб қўйилган бошқа миллиардерларнинг яхталари Усмоновнинг кемаси олдида майда қайиққа ўхшаб қолгани" ҳақида ёзган.
Айтганча, узунлиги 156 метрли кемадан ҳам узунроқ учта кема мавжуд - булардан бири бир шайхнинг, бири Бруней шаҳзодасининг ва яна бири Роман Абрамовичнинг кемаларидир.

Турли ОАВларда тарқалган хабарларга кўра, "Дилбарим" Усмоновга тахминан 600 миллион долларга тушган.
Айни вақтда интернет фойдаланувчиларини Алишер Усмонов Барселонага қандай мақсад билан ташриф буюргани жуда қизиқтириб қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмоновнинг яхтаси Барселонада "шов-шув"га сабаб бўлди