"Батькившчина" партияси етакчиси Юлия Тимошенко президент рейтингида Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенкони 2,5%га ортда қолдирди ва иккинчи ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Таҳлил ва прогнозлаш институти ўтказган тадқиқотларда маълум бўлди.
Рейтингнинг биринчи поғонасида мамлакатнинг 25%дан ортиқ аҳолиси қўллаб-қувватлаётган шоумен Владимир Зеленский бормоқда.
"Агарда яқин ҳафта ичида президент сайлови ўтказилганида Владимир Зеленский - 25,2%, Юлия Тимошенко -17,9%, Пётр Порошенко -15,4% овоз олган бўларди", - дейилади Таҳлил ва прогнозлаш институти сайти хабарида.
Украинада навбатдаги президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлиги лавозимига 40 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда.
Аввалроқ "Рейтинг" социологик гуруҳи ўтказган сўровномада қатнашганларнинг 25,1%и Зеленскийни, 16,6%и Порошенкони ва 16,2%и Тимошенкони қўллаб-қувватлашини билдирганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди