10:27 / 25.03.2019
2 578

Истанбулда Эрдўған партиясини 1,6 млн киши қўллаб-қувватлади (видео)

Истанбулда Эрдўған партиясини 1,6 млн киши қўллаб-қувватлади (видео)
24 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған етакчилик қиладиган Адолат ва ривожланиш партиясини қўллаб-қувватлагани ташвиқот митингида 1,6 млн киши иштирок этди. Бу ҳақда Daily Sabah нашрига таяниб Kun.uz хабар берди.

Эрдўған намойишчиларга юзланиб, Истанбулда Тузла технологик водийси очилишини эълон қилган. Унинг таъкидлашича, бу водий 20 мингта янги иш ўрни яратишга имкон беради. Лойиҳа қиймати 1 млрд долларни ташкил қилади. Эрдўғаннинг таъкидлашича, водийда вакцина, контакт линза ва кимётерапия учун дори воситалари каби турли-туман маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Туркия президенти, шунингдек, Истанбулда имконияти чекланган 200 минг киши даволаниши мумкин бўладиган 17 та реабилитация маркази очишга ваъда берган.

Туркияда 31 март куни маҳаллий сайловлар бўлиб ўтади. Унда Туркия фуқаролари 20 мингдан кўпроқ мансабдор шахслар, жумладан шаҳар ва туман кенгашлари мэрларини сайлашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Истанбулда Эрдўған партиясини 1,6 млн киши қўллаб-қувватлади (видео)