Путин Mercedes-Benz заводининг очилишига Aurus машинасида ташриф буюрди

  • 04 апрель 2019, 10:30
  • 1 076
  • Дунё
  • Путин Mercedes-Benz заводининг очилишига Aurus машинасида ташриф буюрди
    Фото: TJournal
    3 апрель куни Россия президенти Владимир Путин Москва вилоятида Mercedes-Benz заводининг очилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

    Президент маросимга «Кортеж» лойиҳасининг Aurus машинасида келган, аммо Mercedes’дан ҳам баъзида фойдаланишини тан олган.
    Россияда биринчи Mercedes автомобиль заводининг қурилиши 2017 йилнинг ёзида бошланган. Лойиҳа йилига 25 мингта автомобиль ишлаб чиқаради.

    Маҳаллий «Кортеж» лойиҳаси 2013 йилда бошланган. Тўрт йил ўтгач, Путин илк бор Aurus бренди остидаги автомашинани синаб кўрган. 2018 йилда эса маросимга Aurus Senat Limousine лимузинида келган.

    » » Путин Mercedes-Benz заводининг очилишига Aurus машинасида ташриф буюрди