11:00 / 13.04.2019
3 040

ОАВ Порошенко оиласи хорижга хуфиёна чиқишда қўллайдиган исмлардан хабар топди

ОАВ Порошенко оиласи хорижга хуфиёна чиқишда қўллайдиган исмлардан хабар топди
Украинанинг “Страна.ua” интернет-нашри амалдаги президент Пётр Порошенко оиласи аъзолари мамлакат ташқарисига хуфиёна чиқишда қўллайдиган исмларни маълум қилди.

Журналистлар маълумотларига кўра, президент оиласига сохта ҳужжатлар Украина хавфсизлик хизмати томонидан тайёрланган. Исмлар орасида Вера Лазарева (Vera Lazarieva), Иван Дехтерев (Ivan Dekhteriev), Евгения Сафонова (Evheniia Safonova), Александр Сишиков (Oleksandr Syshchykov), Катерина Боева (Kateryna Boieva), Виталий Кокорин (Vitalii Kokorin), Елена Сенченко (Olena Senchenko) ва Ольга Герасименко (Olha Herasymenko) бор.

“Миқдор бўйича барча катталар ва кичкиналарнинг энагаларига етади”, деб айтилган хабарда.
Порошенконинг оиласи ўзи, рафиқаси, 4 фарзанди, келини ва 2 набираси билан 9 кишидан иборат.

Порошенконинг шахсий масалалар бўйича амалга оширган парвозлари рўйхатига кўра, у охирги 2 йил ичида хуфиёна равишда 3 мартадан Мальдив ва Испанияда дам олган ҳамда Норвегия ва Францияга парвоз қилган.

2018 йилда Украинада Порошенконинг Мальдив оролларига сафаридан кейин можаро авж олган. ОАВ маълумотларига кўра, президент курортда 1 январдан 8 январгача Mr. Petro Incognito исми остида дам олган. Таъкидланишича, ушбу саёҳат Порошенкога гўёки камида 500 минг долларга айланган. Расмий сўровдан кейин президент маъмуриятида Порошенконинг янги йил таътили Мальдивда ўтгани тасдиқланган, бироқ тафсилотлар маълум қилинмаган.

Шундан кейин Киев туман суди бош прокуратурага давлат қўриқлаш хизмати, Украина хавфсизлик хизмати, миграция хизмати ходимларининг Порошенко ва унинг оила аъзоларига хорижга чиқиш учун сохта ҳужжатлар тайёрлашда ҳамда давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга кўмак беришда хизмат мавқеидан ноқонуний фойдаланишлари ҳолати бўйича тергов ўтказишга кўрсатма берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ Порошенко оиласи хорижга хуфиёна чиқишда қўллайдиган исмлардан хабар топди