22:00 / 08.05.2019
3 389

Трамп 10 йилда миллиард доллардан ортиқ пул йўқотиб, 8 йил солиқ тўламагани маълум бўлди

Трамп 10 йилда миллиард доллардан ортиқ пул йўқотиб, 8 йил солиқ тўламагани маълум бўлди
Фото: Global Look
Амалдаги АҚШ президенти Дональд Трампнинг бизнеси 1985—1994 йилларни ўз ичига олган ўн йилликнинг ўзида 1,17 миллиард доллар йўқотган. Бу ҳақда солиқ декларациясидан олинган кўчирмаларга асосланиб, The New York Times маълум қилди.

Meduza’нинг ёзишича, Трамп Солиқ бошқармасига 1985 йилда топширган декларациясида унинг казино, меҳмонхоналар, кўчмас мулк ижарасини ўз ичига олган асосий бизнеси 46,1 миллион доллар зарар кўрганини маълум қилган.

Кейинги йилларда Трамп бизнеси янада кўпроқ зарар кўришни бошлаган. Хусусан, 1990—1991 йилларда Трамп зарар миқдори бир йил ичида 250 миллиондан ошиб кетганини маълум қилган. Бунга битимларнинг муваффақиятсиз бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган.

Кўрилган зарарлар Трампга 10 йилликнинг 8 йилида даромад солиғини тўламаслик имконини берган.

Трампнинг адвокати The New York Times’га берган интервьюсида солиқ ахборотида берилган маълумотлар ёлғон ва ноаниқ эканлигини айтган.

The New York Times газетасининг 2016 йил октябрда чиққан сонларидан бирида ёзилишича, Дональд Трамп 1995 йилги солиқ декларациясида 916 миллион доллар зарар кўрганлигини қайд этган. Бу Трампга 18 йил давомида фойдага солинадиган федерал солиқни тўламаслик ҳуқуқини берган. У бу ҳуқуқдан фойдаланганми ёки йўқ — номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп 10 йилда миллиард доллардан ортиқ пул йўқотиб, 8 йил солиқ тўламагани маълум бўлди