22:20 / 08.05.2019
9 361

Турк актрисаси Дениз Байсал (Хазан)нинг шахсий ҳаётидан лавҳалар

Турк актрисаси Дениз Байсал (Хазан)нинг шахсий ҳаётидан лавҳалар
Фото: Беҳлüл Айдин
Ҳозирги кунларда Ўзбекистонда севиб томоша қилинаётган «Фазилат хоним ва унинг қизлари» сериалидаги асосий қаҳрамонлардан бири Хазан кўпчилик томошабинлар эътиборининг марказида. Ушбу қаҳрамонни ижро этган машҳур турк актрисаси Дениз Байсал 10 ёшиданоқ театрда рол ўйнай бошлаган.

Аммо 2017 йил «Фазилат хоним ва унинг қизлари» сериали унга машҳурлик олиб келган. Ушбу сериалдаги роли учун «Энг яхши сериал актрисаси» номинацияси бўйича тақдирланган.

2016 йилнинг охирида актриса «Колпа» мусиқий гуруҳининг солисти Бариш Юртжу билан учраша бошлаган. Уларнинг танишувига эса иккови билан бирга ишлайдиган менежер сабаб бўлган.

2018 йилга келиб жуфтлик турмуш қуришга қарор қилди. Шу сабаб, улар бир-бирини оиласи билан танишди. Аммо Денизнинг сериаллардаги съёмкалари сабаб, ҳали тўй санаси аниқланмаган.

Муҳими ҳозирда жуфтлик биргаликда бахтли!

Бариш Юртжу билан унинг қайлиғи актриса Дениз Байсални апрель ойининг бошида Нишанташида сайр қилиб юрганини суратга олишган. Журналистларнинг «Тўй қачон?» деган саволига Дениз «Тайёргарликни бошлаганмиз. Ҳаммаси биз хоҳлагандек кетяпти. Никоҳ оқшоми насиб қилса сентябрь ойида Чашмада бўлади«, деб жавоб берган.

Фото: Беҳлüл Айдин

Фото: Беҳлüл Айдин

Фото: Беҳлüл Айдин

Фото: Беҳлüл Айдин

Фото: Беҳлüл Айдин

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк актрисаси Дениз Байсал (Хазан)нинг шахсий ҳаётидан лавҳалар