Дениз Байсал ажрашиш учун судга мурожаат қилди

Туркиянинг таниқли актрисаси Дениз Байсалнинг турмуш ўртоғи, мусиқачи Бариш Юртчу билан ажрашаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум қилинишича, жуфтлик қарийб 7 йиллик оилавий ҳаётдан сўнг муносабатларига нуқта қўйишга қарор қилган.
Бу ҳақда Haberler нашри хабар берди.
Томошабинларга «Bu Deniz Taşacak» сериалидаги Эсме образи орқали яхши таниш бўлган актриса 2019 йилда Бариш Юртчу билан оила қурган эди.
Тарқалган маълумотларга кўра, Дениз Байсал Истанбул судига никоҳни бекор қилиш бўйича даъво аризасини тақдим этган. Айрим манбаларда эса Бариш Юртчу ушбу қарорга рози эмаслиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, актриса ажрашиш сабабларидан бири сифатида ўзаро қарашлардаги келишмовчиликлар ҳамда турмуш ўртоғи томонидан етарлича эътибор кўрсатилмаганини билдирган.
Ҳозирча Дениз Байсал ҳам, Бариш Юртчу ҳам ушбу хабарлар юзасидан расмий ва батафсил баёнот бермаган. Шу боис ажрашув жараёни бўйича якуний тафсилотлар ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…