
"Манчестер Сити" ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэро Майамида дам олмоқда.
Форвард қиз ўртоғи София Кальцетти билан биргаликда шаҳар марказида кўк McLaren Spiderда сайр қилишди.
McLaren Spiderнинг тахминий нархи 190-200 минг еврони ташкил этади. Машинанинг ранги ҳам клубининг, яъни "Манчестер Сити"нинг рангига мос.
Қайд этиш керакки, жуфтлик Майамидаги бир неча обрўли бутик ҳамда ресторанларга ташриф буюришган.
Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" якунланган мавсум ўзи иштирок этган Англиядаги барча турнирларда ғолиб бўлишди.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар