Сибирдаги ёнғинларни ўчириш учун сунъий ёмғир чақиришмоқчи

1 дақиқа ўқиш3.5K
Сибирдаги ёнғинларни ўчириш учун сунъий ёмғир чақиришмоқчи
Россиянинг Красноярск ўлкаси ва Иркутск вилоятида авж олаётган ўрмон ёнғинларига қарши кураш учун сунъий ёмғир чақирилмоқчи. Бу ҳақда Россиянинг “Авиалесоохрана” федерал хизматида маълум қилинди.

1 август ҳолатига кўра, Россиянинг Сибир қисмида умумий майдони 2,9 млн гектардан кўпроқ бўлган ўрмонда 470 та ёнғин ўчоғи қайд қилинган. Ёнғин хавфи мавжудлиги муносабати билан Иркутск вилояти, Красноярск ўлкаси, Бурятиянинг икки тумани ва Ёқутистоннинг бир туманида фавқулодда вазият тартиби амал қилмоқда.

Ёмғир булутларга йодли кумушга эга махсус пиропатронлар узиш ёрдамида чақиртирилади.

31 августда Россия мудофаа вазирлиги президент Владимир Путин топшириғига кўра, ёнғинларга қарши курашиш учун 10 та Ил-76 самолёти ва 10 та Ми-8 вертолётидан иборат авиация гуруҳини ташкил этди.

Бу орада Сибирдаги ёнғинлардан тарқалаётган тутун АҚШнинг Аляска штати ва Канаданинг ғарбий соҳилларигача етиб борган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?