date
views 3 422

Украинада долларни миллий валюта қилиш илтимос қилинди

Украинада долларни миллий валюта қилиш илтимос қилинди
Украина президенти сайтида Украинада пул ислоҳоти ўтказиб, АҚШ долларини миллий валюта қилиш илтимоси билдирилган петиция рўйхатга олинди.

“Украина миллий валютасининг беқарорлиги сабабли пул ислоҳоти ўтказиб, Украина миллий валютаси гривнани барқарорроқ валюта – АҚШ долларига нарх-наво, маошлар, стипендиялар, пенсиялар, корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳисобидаги маблағлар ва фуқаролар омонотларини қайта ҳисоблаш билан алмаштиришни сўраймиз”, деб ёзган петиция муаллифи.

Илтимоснома 7 августда қайд қилинган, бу вақт ичида уни 100 дан кўпроқ одам имзолаган.
Мурожаатни президент кўриб чиқиши учун у 90 кун ичида камида 25 минг имзо тўплаши лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада долларни миллий валюта қилиш илтимос қилинди