Киевда оммавий намойиш: Мустақиллик майдонида минглаб одамлар тинчлик талаб қилмоқда

1 дақиқа ўқиш555
Киевда оммавий намойиш: Мустақиллик майдонида минглаб одамлар тинчлик талаб қилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Киев марказида урушни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатишни талаб қилиб, 4 мингга яқин фуқаро оммавий намойиш ўтказмоқда.
  • Асосий митинг Мустақиллик майдонида бўлиб, унда тинчликка чақирувчи шиорлар ва плакатлар кўтарилган.
  • Ушбу намойишлар ҳарбий хизматчи Александр Тодоровнинг чақириғи билан ташкил этилган бўлиб, у коррупсияга қарши курашиш ва тинчлик йўлини танлашни талаб қилган.

Украина пойтахти Киев марказида оммавий намойишлар бошланди. Маълумотларга кўра, турли ҳудудлардан 4 мингга яқин фуқаро шаҳарга келиб, урушни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатилишини талаб қилиб майдонларга чиқмоқда.

Украинанинг «Vremya.ua» нашри хабарига кўра, асосий норозилик митингларидан бири пойтахтнинг қоқ маркази — Мустақиллик майдонида (Майданда) бўлиб ўтмоқда.

Майдондаги вазият: Плакатлар ва фаоллар

Воқеа жойидан тарқатилган видеотасвирларда Мустақиллик майдонига одамлар оқими тинимсиз келаётгани акс этган:

  • Намойишчилар қўлларида тинчликка чақирувчи турли шиор ва плакатлар билан тўпланишмоқда.

  • Ҳудудда хавфсизликни назорат қилиш мақсадида кўплаб ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари навбатчилик қилмоқда.

  • Акция иштирокчилари орасида америкалик журналист Сергей Любарский ҳамда украиналик таниқли фаол, собиқ опера хонандаси Тодор Пановский ҳам борлиги қайд этилмоқда.

Намойишлар ортида ким турибди?

«Страна» нашрининг ёзишича, мазкур митинг украиналик ҳарбий хизматчи, аввал Одессада журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси бўлиб ишлаган Александр Тодоровнинг чақириғи билан ташкил этилган:

  • Тодоров илк бор сентябрь ойи бошида коррупцияга чек қўйиш, армиядаги муаммоларни ҳал қилиш ва тинчлик йўлини танлаш талаби билан одамларни кўчага чиқишга чақирган эди.

  • Сентябрь ойи ўрталарида у ҳарбий қисмни ўзбошимчалик билан тарк этиш айблови билан ҳибсга олинган. Суд унга 175 минг гривна миқдорида гаров тайинлаган бўлиб, маблағ тўлиқ йиғилган бўлса-да, банк текширувлари сабаб у ҳали ҳам тергов ҳибсхонасида қолмоқда.

  • Шунга қарамай, унинг даъвати билан пойтахтда минглаб одамлар йиғилиб, тинчлик талабини илгари сурмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?