23:00 / 28.08.2019
2 906

Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан ҳибс олинди

Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан ҳибс олинди
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан олиб борилаётган жиноий ишлар тергови доирасида 20 та кўчмас мулкдан ҳибс олинди.

Ҳибс Бишкекнинг Жал-23 микротуманидаги уй, шу уйдаги 18 та хонадондан ҳамда “Телерадиоташкилотлар уюшмаси” юридик шахслари бирлашмасидан олинган.

Жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши ҳамда Атамбоевнинг ноқонуний бойлик орттириши тергови доирасида собиқ президент ва унинг яқинларининг 135 та кўчмас ва кўчар мулки хибс қилинганди.

Айни вақтда терговчиларга Атамбоев ва унинг яқинларига тегишли бошқа кўчмас объектларни топиш вазифаси берилган. Терговчилар шунингдек бошқа ноқонуний орттирилган моддий қимматликларни қидиришмоқда.

Қирғизистон бош прокуратураси барча тафсилотларни ўрнатгач, Атамбоев ва унинг яқинларининг ҳибс қилинган мулкининг якуний рўйхатини маълум қилишга ваъда берган.

Ҳозирда Атамбоев Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида сақланмоқда. У 26 октябргача ҳибсда қолади.
Умумий ҳисобда собиқ президентга 14 та айблов билдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Атамбоевнинг иши бўйича 20 та кўчмас мулкдан ҳибс олинди