Фото: ICRC
Эритреянинг пойтахт Асмэра ҳукумати мамлакат сўнгги ойларда ичимлик суви етишмаслигидан қийналаётганини норасман тасдиқлади.
Мамлакат ҳукумати воқеаларни жимгина кузатиб, бирон-бир чора кўрмаяпти, маҳаллий аҳоли вазият кундан-кунга оғирлашиб, улкан гуманитар инқироз бошланиб кетишидан хавотирда.
Пойтахтликларнинг айтишича, дўконларда сотилаётган ичимлик суви анча тортилиб қолган, қолаверса, шаҳарларга ҳам водопровод суви етиб келиши муаммо. Бу ҳам етмаганидек, Эритрея ҳукумати аҳоли келажак учун асраб қўйган 300 цистернадан ошиқ сувни мусодара қилган.
Эритреялик бир фуқаро шундай дейди: «Охирги тўрт ой давомида уйимга сув келгани йўқ. Бироқ чинакам ташналик 2019 йилнинг августида, бошқа ерларда ҳам сувлар қуриб қолганидан кейин бошланди».
Маълумот учун: Эритрея — Шарқий Африкада, Қизил денгиз бўйида жойлашган. Ҳудуди — 121,1 минг квадрат километр. Аҳолиси — 6 миллион кишидан ортиқ. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди