18:55 / 30.09.2019
3 711

АҚШда йўқолган "шарпа кема" топилди

АҚШда йўқолган "шарпа кема" топилди
Америкалик қидирув тизимлари Верхнее кўлида (Миннесота штати) 1901 йилда чўкиб кетган ва маҳаллий аҳоли томонидан “шарпа кема” деб ном олган Hudson кемасини топишди, дея хабар беради “РИА Новости”.

Кема ёз ўрталарида 250 метр чуқурликдан топилган, аммо бу ҳақда фақат ҳозир маълум бўлган. Кемани қидиришда гидролокатор ишлатилган, кейинчалик тадқиқотчилар уни суратга олишга муваффақ бўлишган. Уларнинг сўзларига кўра, 1888 йилда қурилган кемага ҳеч нарса қилмаган.

Зиғир ва буғдой юклаган кема 1901 йилнинг 15 сентябрида Дулут портидан чиқиб кетган, шундан сўнг у кучли бўронга тушиб, ғойиб бўлган. Эртаси куни ушбу ҳудудда жойлашган маёқчанинг қўриқчиси у “номаълум” кеманинг ҳалокатини кўрганлигини айтган, аммо ҳалокат ҳақида бошқа бирор далил топилмаган.

Фақатгина 1901 йилнинг 20 сентябрида маҳаллий балиқчилар кемага тегишли бир нечта қолдиқларни, шунингдек бир нечта экипаж аъзоларининг жасадларини топган, аммо ҳалокат жойи ва қолган денгизчиларнинг тақдири номаълумлигича қолди. Бундан ташқари, кейинги ўн йилликларда, маҳаллий аҳоли орасида кема ҳали ҳам “шарпа кема" каби кўлда сузиб юргани ҳақида миш-мишлар тарқалган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда йўқолган "шарпа кема" топилди