Истеъмолчилар орасида немис маҳсулотлари энг машҳур эканлиги аниқланди

  • 30 сентябрь 2019, 19:50
  • 620
  • Дунё
  • Истеъмолчилар орасида немис маҳсулотлари энг машҳур эканлиги аниқланди
    Буюк Британиядаги YouGov ва Кембриж университети жамоатчилик фикрини ўрганиш халқаро институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Германияда ишлаб чиқарилган ёрлиқли маҳсулотлар дунё бўйлаб истеъмолчилар орасида биринчи ўринни эгаллаган. Бу ҳақда INTERFAX.RU хабар берди.

    23 давлат фуқаролари иштирок этган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг қарийб ярми Германияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга ижобий муносабатда ва фақат 6% салбий. Натижада Made in Germany брендлар рейтингида 45 кўрсаткич билан биринчи ўринни эгаллаган.

    Машҳурлик даражаси бўйича иккинчи ўринда Италия маҳсулотлари, Франция ва Буюк Британия учинчи ва тўртинчи ўринлардан жой олган. Япония маҳсулотлари тўққизинчи поғонани эгаллаб турган Жанубий Корея рақибларини анча ортда қолдириб, бешинчи ўринни эгаллаган. Олтинчи ва еттинчи ўринларни Канада ва АҚШда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эгаллаган. Голландия маҳсулотлари эса саккизинчи ўринда.

    Шу билан бирга, респондентларнинг 44 фоизи Хитой маҳсулотларининг имиджига салбий баҳо берган, бу Made in China маҳсулотларига (15%) ижобий бўлганлар сонидан деярли уч баравар кўп. Шундай қилиб, Хитой маҳсулотлари 29 баллга салбий баҳо олди ва тадқиқотда кўриб чиқилган мамлакатлар орасида охирги 12-ўриндан жой олган.
    Теглар: Германия

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Истеъмолчилар орасида немис маҳсулотлари энг машҳур эканлиги аниқланди