
Ан-12 самолёти Львов яқинида фавқулодда қўниш амалга оширди. Авиаҳалокат тўғрисидаги хабар қутқарувчиларга 4 октябрь куни тонгда келиб тушган.
Хабарда айтилишича, самолёт қўниш чоғида радар экранларидан йўқолган. Тез орада лайнер учиш-қўниш йўлагидан 1,5 километр масофада авриявий қўниш амалга оширгани маълум бўлган. Ёнғин кузатилмаган, экипаж аъзоларини зарар етган самолётдан ерга олиб тушиш чоралари кўрилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, самоёт бортида саккиз киши бўлган. Маълумотларга кўра ҳалок бўлганлар бор. Ҳозиргача беш нафар қурбон борлиги аниқ.
Авариявий қўниш ёнилғи тугаб қолганлиги сабабли амалга оширилган. Ҳозирда тергов ишлари бошлаб юборилган. Ан-12 самолёти Испаниянинг Виго шаҳридан Львовга парвоз қилаётган бўлган.
Ҳодиса жойида қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг