12:06 / 04.11.2019
2 549

Непалда автобус дарёга қулаши оқибатида 15 нафар одам ҳалок бўлди

Непалда автобус дарёга қулаши оқибатида 15 нафар одам ҳалок бўлди
Фото: myRepublika
Непал марказий вилоятида рўй берган автоҳалокат — автобуснинг дарёга қулаши оқибатида 15 нафар одам ҳалок бўлган, 50 нафар йўловчи турли тан жароҳатлари олган ва 3 нафар одам бедарак йўқолган. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб Дарё хабар қилди.

Автоҳалокат 3 ноябрь, якшанба куни содир бўлган. Непал пойтахти Катманду томон ҳаракатланаётган автобус автомобиль йўлидан чиқиб кетган ва Синдхупалчок туманидан оқиб ўтувчи дарёга қулаган.

Полициячилар 50 нафар йўловчини қутқаришга ва шифохонага етказишга муваффақ бўлди. Жароҳат олганлар орасида олти нафар беморнинг ҳолати оғир экани маълум қилинмоқда.

Фото: Himalayan Times
Маҳаллий DD News телеканали маълумотига кўра, ҳалок бўлганлар орасида саккиз нафар аёл ва икки нафар бола бор.

Аввал Саудия Арабистонида ичида зиёратчилар бўлган автобуснинг ёниши оқибатида 36 нафар йўловчининг ҳалок бўлгани хабар қилинган. Кейинчалик Ўзбекистон ТИВ ушбу хабарга муносабат билдириб, Мадинада рўй берган йўл транспорт ҳодисасидан кейин вафот этганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаганини маълум қилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Непалда автобус дарёга қулаши оқибатида 15 нафар одам ҳалок бўлди