
BBC нинг хабар беришича, Ҳиндистоннинг жанубий Андхра-Прадеш штатида 73 ёшли аёл эгизак қизларни дунёга келтирди.
Пайшанба куни шифокорлар ИВФ муолажасидан кейин туғилган эгизакларни ўз онасининг қўлига соғ-омон топширишди.
"Ҳозирда она ҳамда унинг чақалоқлари яхши ҳолатда", - дейди аёлнинг шифокори Ума Санкар.

Мангаямма Яраматининг сўзларига кўра, у ва 82 ёшни қарши олган турмуш ўртоғи фарзандли бўлишни неча йиллар давомида орзиқиб кутишган. Ваниҳоят, улар ўзларининг эзгу ниятларидан бирига эришишди.
"Бизнинг қувончимиз ичимизга сиғмаяпти", - дейди унинг эри Ситарама Рахарао.
Аммо бир кун ўтиб, жаноб Ражарао тўсатдан инсультга учради ва у ҳозир шифохонада даволанмоқда.
"Ҳеч нарса бизнинг қўлимизда эмас. Яратган эгам пешонамизга нимани ёзган бўлса, шуни кўрамиз. Аммо бизга нима бўлишидан қатъий назар, ким бизнинг фарзандларимизга ғамхўрлик кўрсатади?", - деб халққа мурожаат қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар