08:01 / 23.11.2019
7 302

Антарктида ҳақидаги қизиқарли фактлар

Антарктида ҳақидаги қизиқарли фактлар
1. Дунё миқёсидаги тоза сувнинг 60-90 фоизи Антарктиданинг улкан музликларида жойлашган.
Антарктида музликлари Ер юзининг катта қисмини ташкил қилиб, у 14 миллион квадрат километрга яқин тоғ тизмалари ва водийларни ўз ичига олади. Баъзи жойларда муз қалинлиги 4 км дан ошади - бу кўрсаткич Эверест тоғининг ярим баландлигига тенг. Умумий ҳисобда Антарктидадаги музликлар 26,5 миллион куб километрни ташкил қилади.

2. Антарктидани чўл деб ҳам айтишимиз мумкин.
Бу ерни асосий қисми сув билан қопланган бўлса, қандай қилиб биз уни чўл дейишимиз мумкин?
Кўпчилигимиз чўллар ҳақида ўйлаганимизда, кўз олдимизга қум тепаликлари ва жазирамa иссиқ ҳаво келади, аммо чўл иссиқ ёки қумли бўлиши шарт эмас, чунки чўлда ҳам маълум миқдорда ёмғир ёғиши мумкин. Йиллик ёғингарчилик кам бўлган ҳар қандай минтақани чўл деб ҳисоблаш мумкин.
Антарктида умуман музлик билан қопланган ҳудуд бўлиши мумкин, аммо ҳозирги қалинлигига қадар 45 миллион йил вақт ўтди. Бунинг сабаби Антарктидада ёғингарчилик кам бўлади. Сўнгги 30 йил ичида Жанубий қутбда йиллик ёғингарчилик атиги бир сантиметрдан ошади.

3. Илгари Антарктида Мельбурн сингари иссиқ минтақа эди.
Ер юзидаги энг совуқ ҳарорат Антарктидада 1983 йилда қайд этилганлигини ҳисобга олсак, Антарктидани илиқ ва мўътадил минтақа деб тасаввур қилиш қийин. Аммо авваллари Антарктиданинг катта қисми музликлардан иборат эмас эди. Аслида Антарктида бир пайтлар Мельбурн каби иссиқ минтақа эди. Тадқиқотчилар 40-50 миллион йил олдин Антарктидада ҳарорат 17° С га тенг эканлигини тахмин қилишди. Бир қанча олимлар Антарктида бир пайтлар ям-яшил ўрмонлар билан қопланганлиги ва динозаврлар яшаганлигини исботловчи турли хил археологик изланишлар олиб боришган.

4. Антарктидада компас ҳамма вақт шимолни кўрсатади.
Ушбу минтақада қайси томонда бўлманг компас доим шимолни кўрсатади.

5. Антарктидада мунтазам равишда вулқонлар отилиши кузатилади.
Антарктидадаги Эребус тоғидаги вулқон Ердаги иккинчи энг фаол вулқон ҳисобланиб, у Росс оролида жойлашган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Антарктида ҳақидаги қизиқарли фактлар