Жозеф Байден АҚШ президентлигига сайланиши Путин ва Трампга боғлиқлигини билдирди

  • 21 ноябрь 2019, 21:30
  • 826
  • Дунё
  • Жозеф Байден АҚШ президентлигига сайланиши Путин ва Трампга боғлиқлигини билдирди
    Фото: ABC News
    Россия президенти Владимир Путин ҳамда АҚШ давлат раҳбари Дональд Трамп Америкада 2020 йилда ўтадиган президентлик сайловларида демократлар вакили Жозеф Байденнинг ғалаба қозонишига ҳар томонлама тўсқинлик қилади. Бу ҳақда АҚШ собиқ вице-президенти Жозеф Байденнинг ўзи ABC News каналига берган интервьюсида маълум қилган.

    Байденнинг сўзларига кўра, унинг бундай хулосага келишига Трампга эълон қилинган импичмент жараёнининг бориши ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг ҳам унинг президентликка сайланишига қарши эканлиги сабаб бўлган.

    «Биринчидан, Дональд Трамп менинг демократлар вакили сифатида президентлик сайловларида иштирок этишимни истамаслигини тушундим. Бу яққол билиниб турибди. Иккинчидан, Владимир Путин ҳам менинг президент бўлишимга қарши», — дея таъкидлаган Байден.

    Трампга импичмент эълон қилиш жараёни 24 сентябрда бошланган. Ушбу ҳаракатнинг бошланишига АҚШ президентининг Украина давлат раҳбари Владимир Зеленский билан телефон суҳбати давомида унга босим ўтказгани сабаб бўлган. Демократларнинг фикрича, суҳбат давомида Трамп Зеленскийдан Жозеф Байденнинг ўғли Ҳантер Байденнинг коррупцияга алоқадорлиги юзасидан тергов ўтказишини талаб қилган. Кейинроқ Оқ уй томонидан суҳбатнинг стенограммаси эълон қилинган. Ноябрь бошида АҚШ конгрессида импичмент юзасидан очиқ эшитувлар бошланган.

    20 ноябрдаги эшитувда АҚШ подполковниги Александр Виндман Украина хавфсизлик кенгаши котиби Александр Данилюкнинг унга мамлакат мудофаа вазири лавозимини таклиф этганини маълум қилган, Данилюк эса бу шунчаки ҳазил бўлганлигини билдиргани ҳақида хабар берилганди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Жозеф Байден АҚШ президентлигига сайланиши Путин ва Трампга боғлиқлигини билдирди