Фото: AP Photo/Lefteris Pitarakis
Саудия Арабистони ўтган йил октябрда Истанбулда ўлдирилган саудиялик журналист Жамол Қошиқчи ўлими иши бўйича тергов ишлари якунланганини маълум қилди. Уни ўлдиришда айбланган беш киши ўлим жазосига, яна уч киши 24 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилди. Бу ҳақда бош прокуратурага таяниб "Ас-Сабк" газетаси хабар берди.
Шу билан бирга, қиролликнинг Истанбулдаги бош консулхонаси консули жиноят содир этилган вақтда бошқа жойда бўлганлигини исботловчи далилларни тақдим этгани боис айбсиз деб топилди.
Қошиқчи АҚШнинг Washington Post нашрида шарҳловчи сифатида ишлаган ва 2017 йилдан АҚШда яшаган. 2018 йил 2 октябрь куни у Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига ҳужжатларни расмийлаштиргани киргач бедарак йўқолган. Саудия Арабистони давлат оммавий ахборот воситалари 20 октябрга ўтар кечаси Қошиқчи тирик эмаслигини, унинг ўлимига консуллик ходимлари билан жанжаллашиб қолгани олиб келгани ҳақидаги хабарни тарқатган.
Истанбул прокуратураси Қошиқчининг ўлдирилиши қасддан амалга оширилгани, унинг жасади у консулликда бўғиб ўлдирилгандан кейин йўқ қилинганини таъкидлаган.
Саудия Арабистони бош прокуратураси баёнотига кўра, Қошиқчининг ўлдирилиши иши бўйича 21 киши ҳибсга олинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Александр Лукашенко Беларусь Қуролли кучлари Бош штаби раисини лавозимидан четлатди