13:02 / 03.03.2020
3 341

Коронавирус сабабли Москвада оммавий равишда одамларнинг тана ҳарорати текширилмоқда

Коронавирус сабабли Москвада оммавий равишда одамларнинг тана ҳарорати текширилмоқда
Фото: «Sobyanin.ru»
Москвада коронавирус сабабли иш берувчиларга ўз ходимларининг тана ҳароратини текшириш тавсия қилинмоқда. Москвада оммавий равишда аҳолининг тана ҳароратини ўлчаш бошланди. Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин ўз блогида маълум қилди.

Бундан ташқари болалар боғчаларида ҳар куни болаларнинг ҳароратини ўлчаш жорий қилинмоқда. Шунингдек, Москва метроси йўловчиларининг ҳам тана ҳарорати танлов асосида ўлчанади.

Шаҳар мерининг маълум қилишича, Москвада касаллик аниқланган биринчи киши билан алоқада бўлган 24 киши касалхонага ётқизилган. Улар беморнинг олти нафар қариндоши, беш нафар дўсти ҳамда у билан Италиядан битта рейсда учиб келган 13 киши ҳисобланади. Бундан ташқари, яна 83 киши карантинга жойлаштирилган.

Собяниннинг қайд этишича, пневмонияга чалинган барча коронавирус бўйича текширувдан ўтказилмоқда. Уларни даволаш учун алоҳида бўлим ажратилган.

Италиядан Москвага қайтган Россия фуқароси Давид Беровда коронавирус аниқлангани ҳақида 1 март, якшанба куни, маълум қилинган. «Роспотребнадзор» мазкур маълумотни тасдиқлаган.
Аввалроқ Путин Россияда коронавирусга қарши кураш давлат назорати остида эканини маълум қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар сони 88 минг кишидан ошиб кетди. Арманистонда коронавирус юқтириб олиш бўйича биринчи ҳолат, Австралияда коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди. АҚШда коронавирусдан иккинчи киши вафот этди.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясининг маълумотларига кўра, Хитойда сўнгги бир сутка ичида 42 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, яна 202 кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда умумий ҳисобда касалланганлар сони 80 026 кишига етди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус сабабли Москвада оммавий равишда одамларнинг тана ҳарорати текширилмоқда