Фото: «Championat.com»
Немисларнинг спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи «Puma» бренди можарога аралашиб қолди. Негаки, ижтимоий тармоқнинг синчков фойдаланувчилари компаниянинг янги чиққан «Storm Adrenaline» кроссовкаларидан Гитлернинг суратини топишибди.
Чиндан ҳам, тепадан қараганда, кроссовканинг тумшуқ қисмидаги қопламаси нацистлар Германияси етакчисининг соч турмагини эслатади, айниқса, кроссовканинг «тили» қуйиб қўйгандек фюрерча мўйловнинг ўзгинаси.
Албатта, «Twitter»даги кўпчилик бу ғалати ўхшашликни тасдиқлаб, ҳар хил ҳазиллар қилишмоқда. Кроссовкада бошқа машҳурларнинг портретларини топганлар ҳам бўлди: кимдир унда Чарли Чаплин, Николай Гоголь, ҳатто Беларусь президенти Александр Лукашенконинг қиёфасини «топган».
— «Ахир бу батька (Лукашенко назарда тутилмоқда)нинг ёшлиги-ку», — деб муносабат билдирган кимдир пойабзал сурати остида қолдирган постида.
— «Амаяк Акопян?», — ўсмоқчилаб сўрайди бошқаси.
— «Гитлерни эмас, Гоголни кўряпман», — деб жавоб қолдирган учинчиси.
Ҳатто айни вазиятдан фитна ҳидини сезганлар ҳам бўлди. Гап шундаки, «Puma» бренди асосчиси Рудольф Дасслер ўз вақтида нацистларни ва Гитлерни қўллаб-қувватлаган. Шуни деб оиласи билан сан-манга бориб қолган, укаси Адольф Дасслер эса акаси билан ҳамкорликдан воз кечиб, ўз пойабзал бизнесига асос солган — «ADIDAS». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда