14:23 / 25.03.2020
8 642

Хитойда янги ҳалокатли вирус пайдо бўлди

Хитойда янги ҳалокатли вирус пайдо бўлди
fakty.com
Хитойда хантавирус инфекциясидан келиб чиқадиган касаллик билан биринчи ўлим қайд этилди. Бу ҳақда маҳаллий Global Times нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, ушбу вирусдан ўлган одам Юннан шаҳрида яшаган. У Шандунга кетаётган автобус ичида вафот этди. Шундан сўнг, шифокорлар транспорт воситасидаги барча йўловчиларни ушбу вирусга текшириб кўрдилар.

Хантавирус кемирувчилар орқали тарқалади. Бундан ташқари, кўршапалакларнинг айрим турлари тишлашидан кейин ушбу инфекция ҳолатлар аниқланиши ҳақида ҳам маълум. Касалликнинг одамдан одамга юқиши хантавирусларга хос эмас. Бироқ, бундай ҳолатлар рўй берган ва у Лотин Aмерикасининг баъзи мамлакатларида қайд этилган.

Aввалроқ, коронавирус эпицентрига айланган Хитойнинг Хубей провинцияси ҳаётга қайтгани ҳақида хабар берилганди. 25 мартда учта йирик аэропорт Сянян, Энши ва Шэннунцзя ўз ишини қайта бошлади.

Бундан ташқари, вилоятга ва ундан ташқарига чиқиш чекловлари олиб ташланди. Истисно фақат вилоят пойтахти - Ухан шаҳридир. Ундаги карантин фақат 8 апрель куни олиб ташланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда янги ҳалокатли вирус пайдо бўлди