Блогер ҳожатхона сувидан чой дамлаб, рафиқасига ичиргани учун қамалиши мумкин

Саудия Арабистонида истиқомат қиладиган блогер Ҳани Ҳалавани рафиқаси билан боғлиқ бир қанча роликларни суратга олиб, интернетга жойлади. Видеода у ҳожатхонадан сув олиб, қайнатиб, чой дамлагани ва турмуш ўртоғи Алануд Яманига таклиф қилгани тасвирланган.
Аёл аввалига нимадандир шубҳа қилиб, чойни ичишни истамайди, аммо кейинчалик хўплаб кўргач, ўғлига ҳам ичиради. Айни вақтда ушбу видео интернетдан ўчириб ташланган. У намойиш этилгандан сўнг интернет фойдаланувчилари орасида катта норозилик келтириб чиқарди.
Саудия Арабистони полицияси айни вақтда блогерни қўлга олган. Агарда Ҳалавани ўзгалар ҳаётига хавф солишда айбдор деб топилса катта миқдорда жарима тўлаши ёки беш йил муддатга қадар қамалиши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Аёл аввалига нимадандир шубҳа қилиб, чойни ичишни истамайди, аммо кейинчалик хўплаб кўргач, ўғлига ҳам ичиради. Айни вақтда ушбу видео интернетдан ўчириб ташланган. У намойиш этилгандан сўнг интернет фойдаланувчилари орасида катта норозилик келтириб чиқарди.
Саудия Арабистони полицияси айни вақтда блогерни қўлга олган. Агарда Ҳалавани ўзгалар ҳаётига хавф солишда айбдор деб топилса катта миқдорда жарима тўлаши ёки беш йил муддатга қадар қамалиши мумкин.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…