Фото: «dailymail.co.uk»
Уханда коронавирус тарқалишини ёритган хитойлик хабарчи-журналистлар фош қилувчи репортажлар чоп этилгандан сўнг йўқолиб қолишди, дея хабар берди «Daily Mail»га таяниб "Хабар" нашри.
Уч нафар репортёр: Чэнь Цюши, Фан Бин ва Ли Цзэхуа тўлиб кетган шифохона ва ўликхоналарнинг видео тасвирини «YouTube» ва «Twitter»га жойлаб, шаҳардаги эпидемиянинг чинакам манзарасини кўрсатишга уринишган. Улар 6 — 26 февраль кунлари ғойиб бўлишди, ўшандан бери ҳеч ким уларнинг қаердалигини билмайди.
Журналистлардан бири ғойиб бўлишидан сал аввал ҳибсга олинган: ижтимоий тармоқларда унинг тана ҳароратини ўлчашга уринаётган зобитлар билан жанжаллашаётгани акс этган кадрлар пайдо бўлган. Иккинчи репортёр Ухандаги вирусология институтига боргандан сўнг сирли полициячиларни қизиқтириб қўйган. Учинчи мухбир Ухань шаҳридаги вақтинча госпиталга боришни режалаштириб юрган.
Апрелнинг бошларида Ухань марказий шифохонаси қабул бўлими директори Ай Фэнь янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг эрта босқичларида ҳукуматнинг хатти-ҳаракатини танқид қилиб чиққан мақола чоп этилгандан сўнг йўқолиб қолган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди”
Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди
АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди
Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади?
5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)