
Фото: «Global Look Press»
Туркияда 107 ёшли Хавохон Карадениз коронавирус касалидан тузалиб кетди. Шу тариқа Хавохон она COVID-19ни енга олган энг кекса аёллардан бирига айланди.
Хавохон Карадениз 7 апрелда кучли йўтал ва юқори иситма билан Истанбулдаги илмий-тадқиқот клиникасига келтирилган. Бир ҳафтадан кейин у соғайиб, касалхонадан чиқди.
Шифокорларнинг таъкидлашича, Карадениздаги кучли иммун тизими коронавирусни енгишга ёрдам берган. У ҳаёти давомида бирор марта жарроҳлик амалиётидан ўтмаган ва ажойиб хотирага эга.
Айни вақтда Хавохон Карадениз ўз уйида 14 кунлик карантинда бўлиб турибди. Ҳар куни невараси унга яхши кўрган қаҳвасини тайёрлаб беради. У тўғри овқатланишга жуда эътибор беради, эрталаб нонуштага сарёғ, қаймоқ, асал ва сут истеъмол қилади. Энг ёқтирган таомларидан бири эса — қатиққа аралаштирилган қайнатилган буғдойдир.
Караденизнинг тўрт фарзанди, 11 невараси ва 15 чевараси бор. Тез кунларда Караденизнинг невараларидан бири ҳам невара кўриши ва бобо бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар