20:20 / 30.04.2020
1 671

Бельгияликларга мамлакат иқтисодиётини қутқариб қолиш учун кўпроқ фри ейиш таклиф этиляпти

Бельгияликларга мамлакат иқтисодиётини қутқариб қолиш учун кўпроқ фри ейиш таклиф этиляпти
Бельгияда мамлакат аҳолисига кўпроқ картошка фри сотиб олиб, тановул қилиш тавсия этилмоқда. Бу ҳақда Press Association ахборот агентлиги хабар берди.

Маълумки, пандемия шароитида барча давлатлар қатори Бельгияда ҳам тамаддихоналар, ресторанлар, барлар ва кафелар ҳамон ёпиқ турибди. Натижада ушбу давлатда жуда кенг оммалашган фрига нисбатан талаб ҳам рекорд даражада тушиб кетган.

Шу боис картошка етиштириб берувчи фермерлар ҳам, ундан маҳсулотлар, жумладан, фри тайёрлайдиган бизнес субъектлари ҳам катта зарар кўряпти. Масалан, биргина қовурилган картошка қаламчаларини ишлаб чиқариш тармоғи карантин даврида деярли 125 млн. евро зарар кўрган.

Вазиятдан чиқиш йўлини қидираётган Belgapom картошка маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси раҳбарияти бунинг антиқа йўлини топишди. Улар аҳолидан маҳаллий фермерларни қўллаб-қувватлашларини илтимос қилиб, бунинг учун кўпроқ картошка фри тановвул қилишларини сўрашмоқда.

30 йиллик карьерам давомида илк бор мана шундай ёрдам сўраб мурожаат этишга мажбур бўлмоқдаман“, — деди уюшма раҳбари Ромен Кулс.
Эслатиб ўтамиз, картошка фрининг ватани Бельгия ҳисобланади. Ушбу таом илк марта XVI асрда Фландрияда, мамлакатнинг ҳозирги шимолий ҳудудларида пайдо бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгияликларга мамлакат иқтисодиётини қутқариб қолиш учун кўпроқ фри ейиш таклиф этиляпти