21:04 / 07.05.2020
4 215

Дунё мусулмонлари тутаётган рўза вақтлари қанча фарқ борлигини биласизми?

Дунё мусулмонлари тутаётган рўза вақтлари қанча фарқ борлигини биласизми?
Айни муборак Рамазон ойида дунёнинг барча минтақаларидаги мўмин-мусулмонлар Исломнинг беш фарзидан бири – рўза амалини адо этмоқда.
Маълумки, эрта тонгдан кун ботгунга қадар давом этадиган рўзадорлик вақти дунёнинг турли жойларида бир-биридан фарқ қилади. Айниқса, шимолий қутбга яқин мамлакатларда ёз кунлари узоқ давом этгани учун бу ерларда саҳарликдан ифторликка бўлган муддат ҳам узоқроқ бўлади.

Дунё мусулмонлари тутаётган рўза вақтлари орасидаги фарқ
Фото: Al-Jazeera

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг маълум қилишича, шу кунларда дунё бўйича рўза вақтлари 21 соатдан 11 соатгача бўлган оралиқни ташкил этмоқда. Жумладан, Исландияда бу вақт 20 соат-у 17 дақиқани (яъни соат 02:27 дан 22:44 гача), Финляндия ва Гренландияда 19 соат 25 ва 19 соат 21 дақиқа бўлмоқда.

Бу йил Рамазон ойида рўзадорлик вақти энг қисқа бўлган мамлакат Чили бўлиб, ушбу давлат мусулмонлари ҳозирги кунда 10 соат 33 дақиқа давомида рўза тутишмоқда. Бу вақтни Исландия билан солиштирганда 10 соат 44 дақиқага қисқа, деганидир.

Шунингдек, рўза тутиш вақти 12 соатдан кам бўлган давлатларни ҳам санаб ўтамиз. Мисол учун, Янги Зеландия (11 соат 35 дақиқа) ва Жанубий Африка Республикаси (11 соат 47 дақиқа), Бразилия ва Австралия мусулмонлари эса мос равишда 11 соат 59 дақиқадан рўза тутишмоқда.
Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликларида мусулмонлар саҳарликдан то ифторликкача бўлган вақт 14 соат 52 дақиқа бўлмоқда.

Ўзбекистонда эса рўзадорлик вақти 16 соат беш дақиқани ташкил этмоқда. Дунё мамлакатлари билан солиштирганда Юртимиз мусулмонлари деярли ўртача вақт давомида рўза амалини адо этмоқда.
Аллоҳ таоло Ўзи мукофотини берадиган рўза амалини ихлос билан мукаммал адо этишни барча мўмин-мусулмонларга насиб қилсин!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё мусулмонлари тутаётган рўза вақтлари қанча фарқ борлигини биласизми?