
Туркиянинг Сакаря вилоятида мушак ишлаб чиқарилувчи фабрикада юз берган портлаш 4 кишининг ўлимига ва 97 кишининг жароҳатланишига олиб келди.
Вилоят губернатори Четин Октай Қалдиримнинг маълум қилишича, портлаш вақтида фабрикада 150-200 ишчи ва 110 тонна мушак бўлган. Воқеа жойига 85 та тез ёрдам машинаси ва 2 та санитар вертолёт жўнатилган. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган.
Портлашлар корхонадан 50 км радиусда эшитилган. Бу эса маҳаллий аҳоли орасида саросима туғдирган. Кўплаб одамлар портлашни зилзила деб қабул қилиб, кўчаларга югуриб чиққан.
Фабрика ҳудудида 11 та қутқарув бригадаси иш олиб борган. Ҳозирча портлаш сабаби аниқланмаган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған топшириғи билан портлаш жойига ҳукумат аъзолари – ички ишлар вазири Сулаймон Сўйлу, соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Хўжа ва меҳнат, ижтимоий хизмат ва оила вазири Заҳро Салчуқ йўл олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар