12:05 / 06.07.2020
1 126

Канье Уэст АҚШ президентлигига ўз номзодини қўймоқчи

Канье Уэст АҚШ президентлигига ўз номзодини қўймоқчи
Фото: Telegraph
Рэпер Канье Уэст Twitter’да АҚШ президентлигига ўз номзодини қўймоқчи эканлигини маълум қилди.
«Биз Тангрига ишониб, Америка ваъдаларини амалга оширишимиз, умумий дунёқарашларни бирлаштириб ўз келажагимизни қуришимиз лозим. Мен Америка Қўшма Штатлари президентлигига ўз номзодимни қўймоқчиман!».

Уэст айнан қачон президентликка ўз номзодини қўймоқчи эканлигига аниқлик киритмаган, бироқ ўз твитини #2020VISION хештеги билан тугатиб, 2020 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларга шама қилган.

Рэпернинг твитига Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск Канье Уэстнинг ушбу ташаббусини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Канье Уэст 2015 йилда ҳам президентликка номзодини қўйишини эълон қилган, аммо сайлов кампаниясида иштирок этмаган.

2018 йилда рэпер АҚШнинг ҳозирги президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашган. У бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ларри Гуверни афв этишни сўраб давлат раҳбарига мурожаат қилган. Трамп Уэстнинг рафиқаси машҳур реалити шоу юлдузи Ким Кардашьян билан ҳам учрашган. Аёл ҳам президентдан гиёҳванд моддалар сақлаш ва истеъмол қилишда айбланган Элис Жонсонни озод қилишни сўраган. Жонсон афв этилган, Гувер ҳали ҳам қамоқда қолмоқда.

2020 йил апрель ойида рэпер Канье Уэст молиявий ҳисоботларини эълон қилгандан сўнг миллиардерга айланганди. Июнь ойида Forbes энг кўп ҳақ тўланадиган машҳурлар рейтингини эълон қилган, унда Уэст Кайли Женнердан кейин 170 миллион доллар билан 2-ўринни эгаллаганди.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)