21:50 / 09.07.2020
3 077

Коронавирусдан энг кучли зарар кўрувчи инсон аъзолари маълум қилинди

Коронавирусдан энг кучли зарар кўрувчи инсон аъзолари маълум қилинди
Коронавирусни оғир кечирган одамларга ўпка ва юрак зарар кўриши сабабли тикланиш зарур. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко “Россия 1” телеканали эфирида айтиб ўтди.

Коронавирусда энг кўп зарар кўрувчи аъзо ўпкадир. Коронавирусни бошдан ўтказганларда тиббий ходим ёрдамини талаб қилувчи иккинчи муҳим муаммо юракнинг зарар кўриши, жумладан миокардит ҳисобланади”, деб айтган Мурашко.

Унинг таъкидлашича, касалликни бошдан ўтказганларга одатий турмуш турзига қайтиш учун ёрдам зарур. “Касалликдан кейинги дастлабки босқичларда катта жисмоний зўриқишлар мумкин эмас, чунки организм анча толиққан бўлади, бунга қўшимча - бошдан ўтказилган касаллик ўпка фаолиятининг тўлиқ тикланишига имкон бермайди”, деб таъкидлаб ўтган вазир.

Мурашконинг айтишича, самолётларда тез-тез учадиган кишилар, мисол учун сайёҳлар, коронавирусни бошдан ўтказган бўлсалар, парвозларни чеклашлари лозим. Бу парвозларда босим ўзгаришлари билан боғлиқ.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирусдан энг кучли зарар кўрувчи инсон аъзолари маълум қилинди