06:30 / 30.07.2020
2 706

Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари эълон қилинди

Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари эълон қилинди
Фото: Interbrand
Forbes нашри дунёнинг энг қимматбаҳо брендларининг навбатдаги рейтингини тақдим қилди. Унда етакчи ўринларни аввалги рейтингдаги каби ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи 5 компания - Apple, Google, Microsoft, Amazon ва Facebook эгаллаган. Умумий ҳисобда рейтингдан 100 та бренд жой олган.

2019 йилдаги каби 1-ўринни Apple эгаллаган. У 241,2 млрд долларга баҳоланган. Ушб бренд бир йил ичида 17 фоизга қимматлаган. Етакчи бешталикдан, шунингдек, Google (207,5 млрд доллар), Microsoft (162,9 млрд доллар), Amazon (135,4 млрд доллар) ва Facebook (70,3 млрд доллар) ўрин олган.

Кейинги ўринларни Coca-Cola (64,4 млрд доллар), Disney (61,3 млрд доллар), Samsung (50,4 млрд доллар), Louis Vuitton (47,2 млрд доллар) ва McDonald's (46,1 млрд доллар) эгаллаган.

2019 йилда етакчи ўнталикка кирган Toyota бир йил ичида 7 фоизга арзонлашиб, 11-ўринни эгаллаган. Шунга қарамай, у дунёнинг энг қимматбаҳо автомобил бренди бўлиб қолган.

Таъкидлаш жоиз, етакчи ўнталикдан фақатгина Facebook ва Samsung брендлари арзонлашган, қолган брендлар эса қимматлашган. Шунингдек, бир йил ичида энг катта ўсишни (70 фоиз) Netflix қайд қилиб, 26-ўринни эгаллаган. Шунингдек, Chanel бир йил ичида 42 фоизга, Amazon 40 фоизга, Microsoft 30 фоизга, Paypal 24 фоизга қимматлашган.

Рейтингдан жой олган брендларнинг умумий қиймати 2,54 трлн долларни ташкил қилган. 2019 йилда бу кўрсаткич 2,33 трлн долларга етган.

Энг қимматбаҳо брендлардан 50тадан кўпроғи АҚШ, 10 та бренд Германия, 9 та бренд Франция, 6 та бренд Япония ва 5 та бренд Швейцария компанияларига тегишли. Шунингдек, рейтингдан 20 та технологик компания, 14 та молиявий хизматлар кўрсатувчи компания, 11 та автомобилсозлик компанияси ва 8 та савдо соҳасида фаолият юритувчи компания бренди жой олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари эълон қилинди