17:20 / 14.08.2020
2 751

Америкалик аёл стул сурати туширилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олди

Америкалик аёл стул сурати туширилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олди
Фото: Facebook
АҚШнинг Теннеси штатида яшовчи Жейн Додд ўз сурати ўрнига стул сурати туширилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олди. Бундай антиқа ҳолат у ўз ҳайдовчилик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун онлайн-ариза топширганда юз берган.

The New York Post нашрининг ёзишича, 25 ёшли аёлнинг янги гувоҳномасидаги стул сурати янглиш тарзда туширилган. Гап шундаки, автоинспекция ходими Додд ҳужжатлари орасида бошқа расмни сақлаб қўйган.
Аёл хатони кўрсатгач, унга нотўғри гувоҳнома ўрнига унинг сурати туширилган тўғри гувоҳномани қилиб беришган.

Бироқ ушбу ҳолат аёлнинг яқинларини бефарқ қолдирмаган. Энди унинг устидан ҳамкасблари ҳазиллашишмоқда. “Мен жума куни ишда бўлганимда, раҳбаримиз ўз хонаси эшиги олдидаги стулни кўрсатиб, “Мен уни сен деб ўйлабман. Мен унга ҳаттоки қўлимни силкитиб ҳам қўйдим”, деб киноя қилди”, деб таъкидламоқда аёл.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик аёл стул сурати туширилган ҳайдовчилик гувоҳномаси олди