date
views 2 948

Вирусолог: Одамлар яна 2 йил ниқоб тақиб юришлари керак

Вирусолог: Одамлар яна 2 йил ниқоб тақиб юришлари керак
Қачон одамлар ниқоб тақишдан қутулиши мумкин? Ушбу саволга Россиянинг Новосибирск давлат университети табиий фанлар факультетининг биотехнология ва вирусология лабораторияси раҳбари, профессор Сергей Нетёсов ўз қарашлари билан жавоб берди.

Унинг айтишича, одамлар яна камида икки йил давомида ҳимоя ниқобларини тақиб юришлари керак.

Коронавирус инфекцияси «90 фоиз эҳтимоллик билан» мавсумий касалликка айланиши мумкинлигини таъкидлаётган мутахассиснинг қўшимча қилишича, вирус «ўнлаб йиллар ва асрлар давомида ривожланиб боради».

«Вақт ўтиши билан эса у касаллик келтириб чиқариш қобилиятини йўқотади ва заифлашади», дейди Нетёсов.

Шунингдек, мутахассис одамларни "COVID-19"дан ҳимояланиш чораларига риоя қилишга чақирди. Чунки куз келиши билан қуёшдан келадиган ультрабинафша нурлар камаяди. Бу эса вируслар турли сиртларда анча узоқ яшаб қолиши мумкинлигини англатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вирусолог: Одамлар яна 2 йил ниқоб тақиб юришлари керак