Фото: «NY Daily News»
АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп давлат раҳбарлиги учун сайловдаги энг асосий рақиби Жозеф Байден билан орадаги тафовутни охирги ойларда анча қисқартирди. Кеча, якшанба куни эълон қилинган ижтимоий сўровнома (12—15 августда ўтказилган) натижалари бундан далолат беради, дейилади CNN хабарида.
Агарда сайлов ҳозир ўтказилганида кимга овоз берардингиз — сўровномада қатнашганларга ушбу савол берилган. Респондентларнинг 50 фоизи Байден ёки сенатор Камала Харрис (вице-президентликка номзод)ни ёқлашини, 46 фоизи эса Трампни ва амалдаги вице-президент Майкл Пенсни қўллашини билдирган.
Респондентларнинг тахминан 1 фоизи бошқа бир номзодга овоз беришга тайёр, 2 фоизига эса юқоридаги ҳеч бир сиёсатчи ёқмайди. Сўровномада қатнашганларнинг қолган қисми ҳеч қандай жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, 2—5 июндаги сўровномада Байденни қўлловчилар 55 фоиз, Трамп сиёсати тарафдорлари эса 41 фоизни ташкил этганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди