15:30 / 21.08.2020
2 932

Дунё бойларидан бири пандемия туфайли унутилган хавфли касалликдан огоҳлантирди

Дунё бойларидан бири пандемия туфайли унутилган хавфли касалликдан огоҳлантирди
Фото: «Allafrica.com»
Пандемия даврида турли давлатлар соғлиқни сақлаш тизимига юкламанинг ортиши туфайли одамзоднинг безгак тарқалишига қарши курашиши қийинлашиб бормоқда, деди «Microsoft» асосчиси Билл Гейтс.

Унинг таъкидлашича, безгак чивинлари COVID-19 билан боғлиқ юзага келган вазиятда «тин олишгани йўқ».
«Чивинлар ижтимоий масофага амал қилишмайди, ниқоб ҳам тақишмайди», — деб ёзади Гейтс ўзининг блогида.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, кўпгина мамлакатларда безгак билан касалланиш авжига чиққанда COVID-19 кучаяди.

«2014 йил Ғарбий Африкада Эбола тарқалган вақтда безгак, сил, ОИВ/ОИТС каби эндемик касалликлар Эболадан кўра кўпроқ ўлимга олиб келган. Негаки эпидемия маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимини издан чиқарганди. Соғлиқни сақлаш тизими вакиллари COVID-19 билан ҳам шундай бўлиши мумкинлигидан хавотирда», — дейилган унинг мақоласида.

Гейтснинг айтишича, пандемия туфайли Африканинг кўпгина ҳудудларига безгакка қарши тўр, зарур дори-дармонлар ва экспресс-тестлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар келиб чиққан. ЖССТнинг тахминича, агар вазият тартибга солинмаса, Африканинг Саҳрои Кабирдан жануброқда жойлашган мамлакатларида безгакдан ўлим даражаси 2000 йилги кўрсаткичга етади. Ўшанда 764 минг киши ҳаётдан кўз юмганди.

«Инсонлар ҳаётини сақлаб қолишда COVID-19 билан безгак ўртасида ҳеч қандай танлов йўқ. Дунё бу мамлакатларга иккаласи билан ҳам шуғулланишига имкон бериши керак», — дея таъкидлаган у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунё бойларидан бири пандемия туфайли унутилган хавфли касалликдан огоҳлантирди