19:14 / 24.08.2020
2 373

АҚШда коронавирусга қарши ғайриоддий вакцина яратилди

АҚШда коронавирусга қарши ғайриоддий вакцина яратилди
Фото: Global Look Press/Sven Hoppe/dpa
АҚШда бир гуруҳ тадқиқотчилар коронавирусга қарши бурун орқали киритиладиган вакцина яратишди, деб ёзмоқда Cell журнали.
Вакцина бурун орқали организмга киритилганидан сўнг инфекция билан курашишни бошлайди. уни Сент-Луисдаги Вашингтон университети тиббиёт мактаби олимлари ихтиро қилди.

Нашрнинг ёзишича, вакцинанинг битта дозаси юқори ва қуйи нафас йўлларида кўп миқдорда антитаналар ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.
Олимларнинг таъкидлашича, препарат инфекциянинг юқиш хавфини сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради ва пандемиянинг тарқалиш тезлигини пасайтиради. Вакцина ҳозирча фақат сичқонларда синовдан ўтказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)