date
views 2 076

Руслар грипп ва коронавирусга қарши гибрид вакцина яратишмоқчи

Руслар грипп ва коронавирусга қарши гибрид вакцина яратишмоқчи
Фото: «Centralasia.news»
Россиялик олимлар бир пайтнинг ўзида грипп ва коронавирусдан ҳимояловчи вакцина яратиш устида изланишмоқда. «РИА Новости» бу ҳақда Алмазов номидаги Миллий тиббиёт тадқиқотлари маркази бош директори Евгений Шляхтога асосланиб хабар берди.

Шляхтога кўра, лойиҳа устида бир нечта гуруҳ иш олиб боряпти.
«Бу жамланма вакцина бўлади. У ҳам грипп, ҳам коронавирусдан ҳимояловчи компонентларни ўз ичига олади», — деди Шляхто.

Дори ҳозирча бошланғич босқичда, ҳали ҳайвонларда синалиши, бир қатор клиник синовлардан ўтиши шарт. Бироқ муайян ижобий натижалар ҳозирдан кўзга ташланмоқда, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руслар грипп ва коронавирусга қарши гибрид вакцина яратишмоқчи